Болалар миллий тиббиёт марказида қандай ноёб амалиётлар ўтказилмоқда

3
Minzdrav
Minzdrav11560

    Болалар миллий тиббиёт маркази — мамлакатимизнинг энг илғор тиббиёт муассасаларидан бири.

    2023 йилнинг ўтган даврида кичик ёшли беморларда илк бор умуртқа поғонаси қийшиқлиги (сколиоз) касаллигини радикал коррекцияси амалиёти йўлга қўйилиб, ҳозиргача 30 га яқин болада ушбу операция муваффақиятли ўтказилди.

    Ваҳоланки, бугунга қадар мазкур амалиётлар Туркия ва Ҳиндистон давлатларида 20-25 минг АҚШ доллари эвазига амалга оширилиб келинган.

    Шунингдек, жорий йил марказда биринчи марта болаларда буйрак кўчириб ўтказиш операцияси маҳаллий мутахассислар иштирокида бажарилди.

    Қолаверса, шу йил июль ойида Ўзбекистонда илк бор оққон касаллигига чалинган болаларда суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиёти Ҳиндистон ва Беларусь давлатларидан келган мутахассислар билан ҳамкорликда муваффақиятли ўтказилди.

    Мазкур муолажа Туркия ва Беларусь давлатларида 120-170 минг АҚШ доллари эвазига қилинишини инобатга олсак, ушбу амалиётнинг йўлга қўйилиши мамлакатимиз тиббиётида эришилган катта ютуқлардан бири бўлди.

    Ҳозирги кунда суяк кўмиги аутотрансплантацияси амалиётини йилига 70 тагача етказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    Бундан ташқари, жорий йил Ўзбекистон тарихида илк бор Нукус шаҳрида бир кунлик чақалоқда марказ мутахассислари иштирокида туғма нуқсон ҳисобланган Экстрафия ва Эписпадия комплекс касаллиги жарроҳлик йўли билан даволанди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.