Кулоқ, томоқ, бурун ва юз-жағ соҳаси патологиялари

4
Minzdrav
Minzdrav11811

    Қулоқ, томоқ, бурун ва юз-жағ соҳаси патологиялари. Бу — аҳоли орасида энг кўп учрайдиган касалликлар сирасидан. Аммо юртимизда яқингача ЛОР йўналишида ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи яхлит тизим яратилмаган эди.

    Президентимизнинг ўтган йил август ойида қабул қилинган тегишли қарори бу муаммонинг оқилона ечими бўлди: Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ва яқин соатларда эълон қилинадиган галдаги видеолавҳамизда қисқа муддатда ушбу муассасада йўлга қўйилган илғор даволаш ва диагностика усуллари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.