"Fikrlar chorrahasi" — majburiy mehnat mavzusi. 24 11 2018 +16

48
Mahalla Telekanal
Mahalla Telekanal866

    Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ва унинг салбий оқибатлари 2018 йилдагичалик кўп муҳокама қилинмаган бўлса керак, шу боис ҳам бу муаммога қарши курашда ўсиш кузатилди. Лекин халқаро кузатувчилар таъкидлаганидек, «бу ўсишни муваффақият деб аташга ҳали эрта».

    Мажбурий меҳнатнинг яққол кўринишлари бартараф этилгани билан, унинг яширин кўринишлари кам эмас. Кадр йўқ дейишади, лекин журналист Жамшид Ниёзов таъкидлаганидек, бор кадрлар ҳам сувга тушириб қўйилса, ҳурмати жойига қўйилмаса, кадр қолармиди? Бундай таҳқирланувчи ҳолатга тушган ёки шунга гувоҳ бўлган адекват, ўзини ҳурмат қилган мутахассислар, хоҳлайсизми-йўқми, шифокор Обиджон Латипов айтганидек, камида соҳани (бахтга қарши, ҳатто мамлакатни) тарк этиш фикри билан яшайди.

    Мажбурий меҳнатга доир шундай аччиқ ҳақиқатлар 24 ноябрь, шанба куни соат 21:20 да «Маҳалла» телеканалининг «Фикрлар чорраҳаси» кўрсатувида янграган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.