Феруза Турдиеванинг хасталиги — оёқларида

2
Minzdrav
Minzdrav11501

    Феруза Турдиеванинг хасталиги — оёқларида! Эндопротезлаш амалиётига муҳтож. Аммо бу мураккаб операция учун маблағ топишга имкони йўқ. Сайёр тиббий қабулда унинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Онахон энди пойтахтда бепул даволанади…

    Гуллола Мирзаеванинг 4 ёшли ўғли Фарҳоджон соғломлаштириш акцияси доирасида туғма юрак нуқсонидан юқори технологик операция ёрдамида халос бўлди.

    Ортиқ Амонов қўлтиқтаёқ ёрдамида юришга мажбур. Беш йилдан бери оёқлари хаста. Коксартроз хасталигига чалинган. Беморни тиббий кўрикдан ўтказган пойтахтлик шифокорлар унда жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилди.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада Навоий вилоятида ўтказилган сайёр тиббий қабуллар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.