«Маъсума» бадиий фильмининг трейлери

389
Uzbekkinouz
Uzbekkinouz311

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудиясида драма жанридаги «Маъсума» номли бадиий фильм ишлаб чиқарилди.

    Ёлқин Тўйчиев режиссёрлигида суратга олинган мазкур фильмда Насиба исмли содда ва самимий аёлнинг қувонч ва ташвишларга йўғрилган ҳаёти мисолида ўзбек аёлларига хос вафо, садоқат, оилапарварлик ва фарзанд тарбиясига ўзини бахшида этиш сингари эзгу фазилатлар ишонарли акс эттирилган.

    Фильмнинг кенг жамоатчилик учун премьераси 26 декабрь куни соат 18:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда ташкил этилди. Бадиий фильм 27 декабрдан эътиборан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда.

    Маълумот учун, айни вақтда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Иснод” (Р. Муҳаммаджонов, А. Ғаниев), “Ришта” (М. Охунов), “Сўнгги пушаймон” (Н. Тўлахўжаев), “Ўқилмаган хат” (“Қорақалпоқфильм” киностудияси) номли бадиий фильмларни ишлаб чиқариш жараёни давом этмоқда.

    “Муқаддас истак” (Ҳ. Насимов) ва “Дадам бетоб” (З. Мусоқов) бадиий фильмларини ишлаб чиқариш жараёни якунланган бўлиб, уларнинг тақдимоти ҳақида қўшимча ахборот берилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.