Утган ҳафта пойтахтимизда Ўзбекистон – Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтганидан хабарингиз бор

6
Minzdrav
Minzdrav11528

    Ўтган ҳафта пойтахтимизда Ўзбекистон – Ҳиндистон соғлиқни сақлаш халқаро форуми бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ушбу тадбир доирасида куни кеча Тошкент тиббиёт академиясида халқаро анжуман ташкил этилди.

    Унда Ҳиндистоннинг 9 та етакчи университетлари ва компаниялари вакиллари иштирок этди. Анжуман якунида ҳиндистонлик 10 нафар профессорга академиянинг «Фахрий профессори» унвонлари топширилди.

    Шунингдек, мазкур мамлакатнинг нуфузли олий ўқув юртлари ва йирик компаниялари билан талабаларни ўқитиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этишга қаратилган қатор истиқболли йўналишлар бўйича меморандумлар имзоланди.

    Маълумот ўрнида, айни пайтда Тошкент тиббиёт академиясида 650 нафар хорижлик талаба таҳсил олиб, уларнинг 500 нафардан ортиғини ҳинд ёшлари ташкил этади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.