Янги права нукус шахри

5712
makanuz
makanuz03

    Қорақалпоғистонда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш жараёни

    Etonukus телеграм каналининг ёзилувчиларидан бирининг тасвирга олган ҳолатида Нукус шаҳрида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштиришда юзага келаётган навбат жараёни кўрсатилган.
    Ҳозирги пайтда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш Ички ишлар вазирлиги тизимида Қорақалпоғистоннинг тўртда ўрнида амалга оширилмоқда. Булар Нукус шаҳри, Чимбой, Қўнғирот ва Беруний туманлари. Бу ҳудудлар ўзларига яқин бўлган туманлар учун ҳам хизмат кўрсатади. Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018-йилдаги 408-қарори билан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ишларини Давлат хизматлари агентлигининг жойлардаги марказлари ҳам амалга ошириши керак. Лекин, ҳозир бу иш билан фақатгина Қорақалпоғистонда Ички ишлар вазирлиги шуғилланмоқда. Шу боис Қорақалпоғистонда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёни шундай ҳолатта олинмоқда.
    Маълумот учун, Ҳукуматнинг 2017 йил 2 мартдаги қарорига биноан янги ҳайдовчилик гувохомасини янгисига алмаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70% миқдорида тўлов ундирилади.
    Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувохңомасини янгисига алмаштириш 2017 йилниг
    1 октябридан – 2018 йилнинг 31 декабригача уларнинг берилган санасидан қатъи назар – ихтиёрий, 2019 йилнинг 1 январь – 2020 йил 31 декабрида мажбурий тартибда амалга оширилади.
    Автомототранспорт воситасини рўйҳатдан ўтканлиги туғрисидаги гувоҳномани янгисига алмаштириш 2017-2020 йиллар давомида босқичма-босқич – автомототранспорт воситасини техник текширишдан ўтказишда амалга оширилади.

    Лола Қаллиханова,
    журналист

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.