Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиалининг янги корпуси фойдаланишга топширилди

3
Minzdrav
Minzdrav11591

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах вилоят филиалининг янги корпуси фойдаланишга топширилди.

    Хусусан, муассасанинг янги қабул-диагностика бўлимида мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, “Emergency department” тизими асосида

    қўшимча шок-палатаси – “қизил” зона;

    кузатув палатаси – “сариқ” зона;

    мутахассислар кўриги хоналари – “яшил” зоналар ташкил этилди.

    Бу эса касалларнинг ҳолатига қараб, тўғридан-тўғри ўз жойига юбориш, уларга тез ва аниқ ташхис қўйиш имконини беради.

    Бундан ташқари, рақамли рентген аппарати, бир вақтнинг ўзида 120 нафар беморни кислород билан таъминлайдиган кичик станция, 3 турдаги замонавий УЗД, доплер, МРТ ва гемодиализ ускуналарининг ўрнатилиши беморларга қатор қулайликлар яратади.

    “O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.