Орақалпоғистон Республикаси экологик мураккаб ҳудудда жойлашган

4
Minzdrav
Minzdrav11556

    Бу ерда кейинги йилларда тиббиётни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Биргина онкология йўналиши бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш мақсадида ўтган йили Нукус шаҳрига 14 та замонавий тиббий ускуна олиб келиб, ўрнатилди. Улар ёрдамида қисқа вақт ичида 1500 дан ортиқ операция ўтказилди. Шундан 97 таси мураккаб жарроҳлик амалиётларидир.

    Қизилўнгач саратони операциясини бошдан кечирган Улмекен Шайхова каби беморларнинг фаол ҳаётга қайтишида эса бундай амалиётларнинг ўрни беқиёс.

    Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.