Транспортлар қатновидаги муаммолар бартараф этилади

14
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда Туркиянинг “Kalyon Ulastirma” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда транспорт соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилаётган махсус концепция лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимот давомида турк мутахассислари томонидан:
    - Йўлларнинг геометрик дизайнини ўзгартириш;
    - Шаҳар йўлларида бир томонлама йўллар жорий этиш;
    - Автобуслар қатновини ҳисобга олган ҳолда алоҳида автобус линиялари жорий этиш;
    - Светофор ишлаш кетма-кетлиги бир-бирига боғлиқ эмаслигига сабаб, уларни бир системада ишлаши учун махсус дастурлар ўрнатиш;
    - Велосипед ва йўловчилар йўлакларини режалаштириш;
    - Вертикаль ва горизонталь йўл белгиларидаги камчиликларни ҳисобга олиб, уларни тартибга солувчи тизим яратиш;
    - Жамоат транспортларида автоматлашган тўлов тизимини жорий этиш каби таклифлар тақдим этилди.

    Мазкур лойиҳа орқали шаҳардаги тирбандликларни олдини олиш, транспорт оқимини бир текисда тақсимланишини таъминлаш кўзда тутилган.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.