ССВ: Республика перинатал марказида қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди

3
Minzdrav
Minzdrav11507

    Жорий йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли М. Тошева ҳамда унинг турмуш ўртоғи — М. Тошназаров бир йўла 4 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди.

    Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1484, 1804, 1554 ва 1950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.

    Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

    Айтиш лозимки, бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.