Тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашиши учун янги-янги шифо масканлари қуриб, уларни энг илғор ускуналар билан жиҳозлашнинг ўзи етарли эмас

1
Minzdrav
Minzdrav11503

    Халқ тиббиётдан тўлақонли рози бўлиши учун беморлар дард чекканида доимо кўмака ҳозиру нозир нажоткорлар сафи жуда кенг бўлиши зарур!

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ана шундай халқчил тизим ва самарали механизмни яратишга киришган. Бунинг учун давлатимиз томонидан катта маблағ, имконият ва салоҳият сафарбар этиляпти.

    Республика даражасидаги тиббиёт муассасаларининг энг малакали шифокорларидан иборат гуруҳ шу мақсадда Навоий вилоятига келган. Бу ерда маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юрилиб, оғир аҳволдаги эҳтиёжманд беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    «O‘zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу соғломлаштириш акцияси доирасидаги қизғин жараёнлар ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.