Dunyo adabiyoti. Antuan de Sent-Ekzyuperi | Дунё адабиёти. Антуан де Сент-Экзюпери

31
ziyouz
ziyouz23486

    Антуан 1900 йилда Франциянинг Лион шаҳрида, қадимий аристократ оиласида дунёга келган. У ёшлик чоғларида жуда шўх, ўта қизиқувчан бўлиб, ўчоқдаги ёниб турган оловга қараб соатлаб хаёл суришни севган. Тонио (ота-онаси уни шундай аташган) 10 ёшида Ман шаҳрида коллежда, кейин Швейцарияда ва Парижда ўқиган. 12 ёшида машҳур француз учувчисининг самолётида осмонга чиқиб, учувчи бўлишни орзу қилади.
    1919 йилда Антуан Париждаги Санъат мактабининг архитектура бўлимига ўқишга кириб, икки йилдан сўнг, 1921 йилда армия сафига чақирилади (бу вақтда биринчи жаҳон уруши бормоқда эди). 1926 йилда Антуан де Сент-Экзюпери «Латекаер» авиакомпаниясига ишга қабул қилинади. У иккинчи жаҳон уруши йилларида 1944 йил 31 июнда базага қайтиб келмайди.
    Унинг қачон ва қаерда ҳалок бўлганлиги сўнгги кунларгача сир бўлиб келди. 2004 йилнинг баҳорида Атлантика океанининг Испания қирғоқларига яқин жойда «Лайтинг — 38»нинг айрим парчалари топилди. Демак, самолёт Сардиниядаги ҳарбий ҳаво базасига қайтишда уриб туширилган ёки ҳалокатга учраган экан.
    Учувчи ёзувчидан «Жанубий почтачи» (1928), «Кичкина шаҳзода» (1942), «Тунги учиш» (1931), «Башар сайёраси» (1939), «Ҳарбий учувчи» (1942) ва тугалланмай қолган «Қалъа» каби асарлар қолган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.