Пойтахтимизда “Туберкулёз кенг қамровли муаммодир: диагностика, даволаш ва профилактика масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бошланди

4
Minzdrav
Minzdrav11811

    Ушбу тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Ўзбекистон фтизиатр ва пульмонологлар илмий жамияти ҳамкорлигида “Академик Ш. Алимов ўқишлари” доирасида ўтказилмоқда.

    Анжуманни Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очди.

    Қайд этилганидек, Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган чора-тадбирлар туфайли сўнгги йилларда юртимизда туберкулёз билан касалланиш даражаси 1,5-2 баробар, ўлим кўрсаткичи 6-8 баробар камайди. Бу — дунёнинг жуда кам сонли давлатлари эришган кўрсаткич.

    Тадбирда ана шу соҳада қўлга киритилган ютуқлар билан бирга, туберкулёзни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш бўйича самарали стратегиялар, инновацион ёндашувлар ҳамда илғор ечимлар муҳокама қилинмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.