БухДТИ Болалар стоматологияси кафедраси томонидан 23-мактабда тадбир ўтказилди

87
shamshodbek
shamshodbek030

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февральдаги ПФ-4947 сонли фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишида ижтимоий соҳани ривожлантириш, жумладан, болалар соғлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга Ватанга содиқ ёшларни тарбиялаш, ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро Давлат тиббиёт институти Болалар стоматологияси кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 23-умумтаълим мактаби 4-синф ўқувчилари орасида “Тишинг соғ – вақтинг чог” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
    Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар проректори З.С. Бахранова, Стоматология факультети декани Ғ.Э. Идиев, Бухоро вилоят Болалар стоматологияси поликлиникаси бош врачи М.А. Остонов, кафедра мудири Ф.Р. Камалова, кафедра ассистентлари ва 525 гуруҳ талабалари қатнашдилар.
    Бўлиб ўтган тадбирда мактаб ўқувчиларига оғиз бўшлиғи индивидуал гигиенаси қоидалари бўйича асосий тушунчалар берилди. Тишларни тозалаш усуллари бўйича мастер-класс ўтилди. Болаларда оғиз бўшлиғи профилактик кўриги ўтказилди. Тадбирда фаол қатнашган, кўрик давомида оғиз бўшлиғи гигиенасига тўла риоя қилган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар берилди ва эсдалик совғалари топширилди. Ўқувчи ёшлар кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирдан фойдали маълумотлар билан биргаликда маънавий озуқа ва завқ олишди. Тадбир лавҳалари “Истиқлол” телеканали орқали эфирга узатилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.