Tohir Malik «13-studiya» koʻrsatuvida | Тоҳир Малик «13-студия» кўрсатувида

107
ziyouz
ziyouz23486

    Тоҳир Малик (тахаллуси; асл исм-шарифи Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) (1946.27.12, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири. Тошкент давлат университетининг кечки журналистика факултетини тугатган (1969).
    Қурувчи (1963—64), мактабда ўқитувчи (1965—66) бўлиб ишлаган. «Ленин учқуни» газетаси, «Гулистон» (1975—78), Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муҳаррир (1981—82), «Чўлпон» нашриётида бош муҳаррир (1985—87), «Шарқ юлдузи» (1982—85), «Ёшлик» (1989—91) журналиларида адабий ходим, масъул котиб, бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида котиб (1988—90) бўлиб ишлаган.
    Биринчи йирик асари — «Ҳикмат афандининг ўлими» (1972). «Заҳарли ғубор» (1974), «Фалак» (1975), «Сомон йўли элчилари» (1978), «Чорраҳада қолган одамлар» (1982), «Бир кўча, бир кеча» (1983), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнгги ўқ» (1990), «Ов» (1995) каби илмий-фантастик, саргузашт қиссалари машҳур. «Сўнгги ўқ» қиссаси асосида 7 қисмли телефильм (1994) яратилган. «Қалдирғоч» (1987) эпик асари Абдулла Авлоний тақдири мисолида 20-йиллар ўзбек зиёлиларининг шаклланиши ҳақида баҳс юритади.
    «Шайтанат» романи (1-китоб, 1992; 2-китоб, 1995; 3-китоб, 1997; 4-китоб, 2000; 5-китоб, 2011) Тоҳир Маликнинг йирик асарларидан. Асар асосида кўп серияли телефильм яратилди. Романда турли қиёфадаги замондошларимизнинг образлари ёрқин лавҳаларда катта маҳорат билан чизилган, муҳим маънавий-ахлоқий муаммолар кўтарилган. Асарда жиноят оламидаги воқеалар фонида асосий эътибор асар қаҳрамонларининг руҳий дунёсини таҳлил этишга қаратилган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.