Яқинда Боку шаҳрида Германия-Озарбайжон-Туркия олтинчи тиббиёт Конгресси бўлиб ўтди

1
Minzdrav
Minzdrav11522

    Яқинда Боку шаҳрида Германия-Озарбайжон-Туркия олтинчи тиббиёт Конгресси бўлиб ўтди. Унда 60 га яқин хорижий меҳмонлар қаторида юртимиз делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

    Хусусан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Конгресс қатнашчиларига йўллаган видеотабриги мезбонлар ва ташкилотчилар томонидан катта мамнуният билан қабул қилинди.

    Шунингдек, анжуман давомида тиббиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун М. Топчубашов номидаги жарроҳлик илмий маркази бўлим мудири, Озарбайжон каминвазив жарроҳлик жамияти президенти Гурбанхан Муслимов “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.