Ихтисослашган тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашмоқда

3
Minzdrav
Minzdrav0759

    Ихтисослашган тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашмоқда. Натижада жойларда нафақат касалликларни самарали даволаш, балки эрта аниқлаш ва олдини олиш имконияти ҳам кенгаймоқда.

    Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида ўтган қисқа даврда 50 га яқин турдаги юқори технологик операциялар — лапароскопик, торакоскопик, эндоваскуляр даволаш усуллари жорий этилди. Икки мингга яқин беморларда шу ернинг ўзида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

    Юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази томонидан Оролбўйи минтақасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилади.

    Ўз навбатида, ушбу муассасалар раҳбарлари ўз мурожаатлари орқали ҳудудда йўлга қўйилиши режалаштирилган илғор тиббий амалиётлар ҳақида тўхталади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.