Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган “тиббиёт кластери”да ноёб турдаги жарроҳлик операцияларини ўтказиш йўлга қўйилмоқда

6
Minzdrav
Minzdrav0939

    Бу эса ҳудудда яшовчи юзлаб беморларни пойтахтга келиб, даволаниш ташвишидан халос этяпти. Энг муҳими, бу ерда яратилган шароитлар ва муассасанинг тиббий-техник имкониятлари Тошкентдаги энг илғор шифохоналардагидан қолишмайди.

    Хусусан, куни кеча “тиббиёт кластери”да мураккаб операция ҳисобланган эндопротезлаш амалиёти бажарилди. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари жараёнга бош-қош бўлди.

    Эътиборли жиҳати, эндиликда ушбу замонавий тиббиёт масканида инсон ички аъзоларини кўчириб ўтказиш билан боғлиқ ўта ноёб операциялар амалга оширилиши ҳам режалаштирилмоқда.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.