Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган брифинг

7
muslimuz
muslimuz1411977

    Бугунги кунда республикада 2131 та масжид фаолият юритмоқда. 2023 йилда 13 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди, 82 та масжидда тубдан қайта қуриш ҳамда 43 та масжидда таъмирлаш ишлари якунланди.

    Ҳозирда 197 та ноисломий ташкилот фаолият юритмоқда. 2023 йилда 1 та католик черкови давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Ўтган йилги Ҳаж мавсуми ва Умра зиёрати юқори савияда ташкил этилди. Хусусан, 15 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 43 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этди.

    Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида 2700 та давлат ва жамоат ташкилотларининг 9 728 нафар раҳбарлари, 413 250 нафар давлат хизматчилари, 94 та олий таълим муассасаларининг 22 180 нафар талаба ва педагоглари, 7 086 та умумтаълим мактабларининг 1 млн 103 минг нафар мактаб ўқувчилари билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.