Томди туманида яшовчи 6 ёшли Фарида Ерланова юрак нуқсони билан туғилган

3
Minzdrav
Minzdrav11500

    Томди туманида яшовчи 6 ёшли Фарида Ерланова юрак нуқсони билан туғилган. Отаси жигарбандининг оғир дарддан тезроқ халос бўлишини истайди. Сайёр тиббий қабулда бу эҳтиёжманд оиланинг 6 йиллик муаммосига саноқли дақиқаларда ечим топилди.

    Рисай Ибраеванинг фарзанди бронхиал астма касаллиги туфайли йилига икки марта муолажа олиши зарур. Унинг дардини эшитган мутасаддилар бу оилага ҳам амалий ёрдам кўрсатди.

    Жаннат Сейдалиева икки томонлама диспластик коксартроз. Чаноқ-сон бўғимига эндопротез ўрнатилиши зарур. Сайёр тиббий қабулда Жаннатхонга бепул операция учун йўлланма берилди.

    Сайёра Эрназарованинг ҳар икки тиззасида хасталик кучайган. У ҳам эндопротезлаш амалиётига муҳтож. Онахоннинг мурожаати тинглангач, унда давлат ҳисобидан юқори технологик амалиёт бажарилиши белгиланди.

    Юқоридаги видеолавҳада Навоий вилоятида ўтказилган сайёр тиббий қабул тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.