«QUVVAT» мультипликацион фильми тақдимот маросими

954
davlatov0203
davlatov020301

    2018 йил 29 апрел 18:00 да «Бобур» номидаги марказий экопаркда «QUVVAT» мультипликацион фильми биринчи қисмининг тантанали тақдимоти маросими бўлиб ўтди.

    Сериал одамлар кундалик ҳаётда электр, иссиқлик қуввати, табий газ ва чучук сув манбаларини беэътибор равишда сарфлашлари ва бунинг олдини олиш усуллари тўғрисида маълумот беради.

    Тадбир ташкилотчилари «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Нефтегазинвест» МЧЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ҳисобланади. Ундан кўзланган мақсад болаларнинг диққатини энергоресурслар, табиатдан тежамкорона фойдаланиш ва энерго тежамкор технологияларни ривожлантириш масалаларига қаратишдан иборат.

    Мултфилм қаҳрамонлари тақдимоти маросимининг асосий вазифаси болаларда энерго тежамкор технологиялардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришдан иборат бўлди. Тадбир доирасида болалар ўртасида танловлар ўтказилди. Эсталик совғалари, ғолибларга эса алоҳида қимматбаҳо совғалар топширилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.