Шу кунларда Болалар миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи шифокорлари Қорақалпоғистон Республикасида

2
Minzdrav
Minzdrav11530

    Бу ерда оғир хасталикка чалинган бемор ўғил-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда ноёб юқори технологик амалиётлар бажарилмоқда.

    Бунинг учун Оролбўйи минтақаси марказидаги бир нечта замонавий тиббиёт муассасалари танланган. Нукус шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази — шулардан бири.

    Бу ерда пойтахтдан келган малакали жарроҳлар сийдик йўллари юқори қисмида туғма нуқсони бўлган 12 ёшли болада мураккаб операция ўтказишга ҳозирлик кўришмоқда.

    Шаҳарнинг бошқа манзилидаги шифо масканларида эса жажжи беморларда кардиожарроҳлик амалиётлари бажариляпти. Муҳими, бундай ноёб муолажалар маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари вазифасини ўтамоқда.

    «O’zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.