Юртимизга машҳур пластик жарроҳ, доктор Ҳасан Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик

8
Minzdrav
Minzdrav11560

    Юртимизга машҳур пластик жарроҳ, доктор Ҳасан Баиев туғма танглай ва лаб кемтиги бўлган болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажариш мақсадида тиббий кўрик ўтказиш учун ташриф буюрди.

    40 йиллик тажрибага эга россиялик ва америкалик пластик жарроҳ турли йилларда АҚШ, Япония ва Англияда йил одами деб тан олинган машҳур шифокор 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланиб келади. Ушбу давр мобайнида у 2000 нафарга яқин болаларда бепул жарроҳлик амалиётларини бажарди.

    Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида ўтказилаётган мазкур акция аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, доктор Ҳасан Баиев ва марказ раҳбарияти иштирокида беморларнинг ота-оналари билан учрашув бўлиб ўтди.

    ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳаси орқали учрашув ва тиббий кўрик жараёнлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.