Odam togri bosa dunyo ham togri boladi

10
mansur-kurtov
mansur-kurtov04

    Якшанба тонггини ҳали сиёҳи қуриб улгурмаган рўзнома мутолааси билан қарши олган отанинг 7 ёшлардаги ўғли орқа бетдаги суратга қўл чўзиб, ҳадеб хиралик қилавергач, унинг асаби бунга дош бермади: ғазаб билан жаҳон харитаси туширилган орқа бетни йиртиб олиб, парча-парча қилди, сўнг рўзнома бўлакларини ерга сочди.

    «Ўтиргин-да, мана шу бўлакларни бирлаштириб, рекламадаги дунё харитасини қайта тиклагин», дея болакайга топшириқ берди. Ўғлини мураккаб вазифа билан узоқ вақтга банд қилишнинг қойилмақом йўлини топганидан хурсанд ота мириқиб газета ўқишга киришиб кетди.

    Бироқ, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас ўғил вазифа адо этилганини тантанали равишда эълон қилди. Кутилмаган хабардан ота шошиб қолди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.