Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан айни дамда Россиянинг “Инфаркт” фонди билан

4
Minzdrav
Minzdrav11522

    Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан айни дамда Россиянинг “Инфаркт” фонди билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида замонавий кардиология маркази барпо этилмоқда.

    Ушбу лойиҳа доирасида фонд томонидан ЭХО, ЭКГ, УТТ, холтер каби қатор текширувлардан ўтиш имконини берувчи замонавий диагностика-маслаҳат мобиль поликлиника ҳам олиб келинган.

    Куни кеча эса яна бир замонавий автотранспорт воситаси – кўчма компьютер томографи келтирилди. Мазкур техникада ўрнатилган илғор ускуналар аҳолида инфаркт, инсульт каби касалликларни эрта ва аниқ ташхислаш имконини беради.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.