«Uzbekistan Agrotech Expo–2018» ва «Uzbekistan Agromash Expo–2018»

66
AgromartUz
AgromartUz440

    “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма компаниясининг марказий павильонлари ва очиқ майдонларда жорий йилнинг 30 – майидан 02 – июнгача XIII «Uzbekistan Agrotech Expo–2018» Республика қишлоқ хўжалиги учун замонавий ускуналар ва технологиялар ҳалқаро иҳтисослаштирилган кўргазма ярмаркаси ва VII қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмаси «Uzbekistan Agromash Expo–2018» бўлиб ўтади.
    «Uzbekistan Agrotech Expo–2018» ва «Uzbekistan Agromash Expo–2018» кўргазмалари қуйидаги мавзулардаги бўлимларни ўз ичига олади: мева ва сабзавотларни ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаб чиқариш, музлатиш ва совутиш ускуналари, мева ва сабзавотларни қуритиш ускуналари, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиялари, боғдорчилик технология ва ускуналари, иссиқхона комплекслари, ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий дори воситалари, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш технология ва ускуналари, гўшт ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари, ветеренария, сут соғиш ускуналари ва майдонлари, фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги техникаси, пахтачилик техникаси, пахта терувчи машиналари, боғдорчилик техникаси ва тракторлари ва бошқалар.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.