«Мен кучли аёлман» лойиҳасида навбатдаги кун

1
Toshkent_IIBB_Multimedia
Toshkent_IIBB_Multimedia504382

    Resin Art йўналишидаги ижод, аввало, асабларингизни тинчлантириб, сизни руҳий зўриқишдан халос этади. Ўз қўлингиз билан ажойиб санъат асарларини яратиш, ўз хис-туйғуларингизни унда акс эттириш – инсонга катта завқ бағишлайди.

    Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилаётган «Мен кучли аёлман» лойиҳаси доирасида иштирок этаётган, турли ҳаётий қийинчиликларни бошидан ўтказган 25 нафар хотин-қизлар учун ташкил этилган маҳорат дарслари уларда катта таассурот қолдирди.

    Аёлларнинг айримлари бу йўналишни пухта ўрганиб, ўз тадбиркорликларини очишни ният қилди. Тадбиркор томонидан ана шундай аёлларга ўқишни давом эттириш учун сертификатлар топширилди.

    Лойиҳа давомида аёлларни янада қизиқарли маҳорат дарслари кутмоқда.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.