Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази куну тун аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган

2
Minzdrav
Minzdrav11560

    Бу ерга кунига юзлаб оғир аҳволдаги беморлар олиб келинади. Шифокорлар автоҳалокатга учраган, инфаркт, инсультга чалинган, жиддий жароҳатлар олган юртдошларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солади.

    Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида эса баъзи амалиётлар 10 соатгача давом этиши мумкин.

    Буйрак трансплантациясини амалга оширишда ҳам бемор, ҳам донорни бир пайтнинг ўзида жарроҳлик столига ётқизишга тўғри келади.

    Шу сабабли бу ерларда электр энергияси таъминоти узлуксиз бўлиши керак. Тиббий технология ва ускуналар ҳар сонияда шай ҳолатда бўлмоғи шарт.

    Хўш, эҳтимолий узилишлар олдини олиш учун муассасаларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?

    ССВ Матбуот хизмати бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу марказларда бўлди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.