Бугун Англия Премьер-лигасида чемпион аниқланиши мумкин

471
UzReport TV
UzReport TV267194

    Бугун Англия Премьер-лигасининг 37-тур баҳсларига старт берилади. Тошкент вақти билан соат 23:45да Эвертон – Уотфорд ўйини бошланса, соат 00:00да Вест Бромвич – Челси учрашуви бўлиб ўтади. Айнан мана шу ўйинда Премьер-лиганинг бу мавсумдаги чемпиони номи маълум бўлиши мумкин.

    Агар Антонио Конте шогирдлари бугун рақиб устидан ғалаба қозонадиган бўлишса, муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиришлари мумкин. Сабаби «Челси»да айни пайтда 84 очко мавжуд. 2-ўриндаги «Тоттенхэм» эса 77 очко жамғарган. Ҳар икки жамоани олдинда учта ўйин кутиб турибди (Иккала жамоада ҳам 1тадан қолдирилган ўйин бор).

    «Челси» бугун исталган ҳисобда ғалаба қозонса, қолган иккита ўйиндаги натижалардан қатъий назар Англия чемпиони деган номга яна бир бор сазовор бўлади.

    «Вест Бромвич» – «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйинни бугун UZREPORT TV телеканали орқали соат 23:50дан бошлаб жонли эфирда томоша қилинг!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.