Туғма нуқсон билан дунёга келган болажонларни муолажа қилиш кўп ҳолларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини талаб этади

3
Minzdrav
Minzdrav11534

    Аммо жажжи вужудга тиғ тегизиш — ўта масъулиятли ва нозик жараён. Қолаверса, аксарият ота-оналар операциядан кейинги оғир асоратлардан хавотирланади.

    Аслида эса замонавий тиббиётда кенг қўлланилаётган лапароскопик амалиётлар беморни каминвазив усулда, кичик кесма орқали, ортиқча жароҳатларсиз даволаш имконини бермоқда.

    Шу кунларда Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида шундай мураккаб муолажалар бажариляпти.

    Натижада кичик ёшли беморлар саноқли дақиқалар ичида оғир хасталикдан бутунлай халос бўлиб, қисқа муддатда оиласи бағрига соғ-саломат қайтишга муваффақ бўляпти.

    «O’zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.