Беморлар ҳолидан хабар олинди

34
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифага айланган.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ана шу вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, “Тошкент сизни севади!” лойиҳаси доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ҳамда Республика гемоталогия марказидаги беморлар ҳолидан хабар олинди.

    Ташриф давомида 60 дан зиёд беморларга пойтахт ҳокимининг байрам табриги ва эсдалик совғалари топширилди. Акциядан кўзланган мақсад беморларга хурсандчилик улашиш ва ҳар бир юртдошларимизни хайрли ишларга чорлашдир. Зеро, тинчлик ва соғлик бўлган жойда ижтимоий ривожланиш бўлади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.