Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш

46
Minzdrav
Minzdrav11784

    Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда муҳим восита ҳисобланади.

    Шу боисдан бугун юртимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Унга кўра, болалар 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали тарзда эмланади.

    Мазкур саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда профилактик эмлаш билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этмоқда. Вакцинация тадбирлари учун эса 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали эмлашнинг аҳамияти, юртимизда бу йўналишда олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари билан яқиндан танишасиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.