Тиббиётда илм-фан ва инновация ютуқлари ўта муҳим! Уларни ўрганиш, ўзлаштириш ва ҳаётга татбиқ этишда

3
Minzdrav
Minzdrav11530

    Тиббиётда илм-фан ва инновация ютуқлари ўта муҳим! Уларни ўрганиш, ўзлаштириш ва ҳаётга татбиқ этишда илғор хорижий мамлакатлар клиникалари билан ҳамкорликка эҳтиёж катта.

    Шу боис Қорақалпоғистон Республикаси шифокорлари яна бир тараққий этган давлат — Италиянинг нуфузли тиббиёт муассасалари билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўймоқда.

    Айни мақсадда минтақанинг соғлиқни сақлаш тизими соҳаси мутасаддилари Апеннин ярим оролига хизмат сафари уюштириб, ҳамкасблари билан музокаралар олиб борди.

    Ҳамкорлик нафақат таълим, балки тиббиётнинг қатор йўнлишлари бўйича қўшма лойиҳаларни ҳам қамраб олган бўлиб, бу борада Римдаги йирик «Agostino Gemelli» клиникаси Оролбўйи минтақаси шифокорларига яқиндан кўмак бериши кўзда тутилмоқда.

    Юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.