Машҳур анорчи мутахассис билан суҳбат

87
Bogdorchilik
Bogdorchilik35188

    Варганзада ўтган «АНОР ФЕСТИВАЛИ»даги иштирокимиз доирасида тайёрлаган илк видео тавсияларимиз билан танишинг. Унда Шаҳрисабзнинг Қутчи қишлоғида истиқомат қилаётга машҳур анорчи мутахассис Усмонали Ботиров билан суҳбатлашдик. Видеода сиз азиз обуначилар юборган қуйидаги саволларни мутахассисдан сўрадик ва жавобларни тасвирга олдик:

    Анорим мева қилди, мевалари чиримоқда ва ёрилмоқда. Нима қилсам бўлади?

    Анор гуллаб шу гуллаган даврида 70%, 80% гуллик мевасини кўчатни узида тўкилтирмасдан етиштиришнинг иложиси ёки бирон-бир усили борми ёки бизга айтилмайдиган дорилаш усули борми?

    Интенсив анор кўчатлари бормикан Ўзбекистонда?

    Анор кўчатини қандай ерга экиш керак? Менинг ерим захроқ.

    Анорни берилган озуқа тартиби ва такиби қандай бўлади?

    Бизнинг анорга қандайдир қурт тушяпти. Нима дори бериш керак?

    Анорни айрилиб кетишини олдини олиб бўладими?

    Анорни сояда қолганини нормал ҳолатда пишириб бўладими?

    Гулларини тўлиғича сақлаб ҳосилини олса бўладими?

    Анорнинг қобиғини силлиқ қилиб пиширса бўладими?

    Анорнинг шакарлилик даражасини оширса бўладими?

    Анорни қандай килиб сақласа бўлади?

    Aнор остига товуқ гўнгини солсам бўладими?

    Анор ҳосилдорлигини ошириш учун қандай қўшимча агротехник тадбирлар қўлланилади?

    Нега анор пайванд қилинмайди?

    Нимага анор бачкиларидан тозаланади ва бунинг ҳосилдорликка нима алоқаси бор?
    Анорни данаксиз нави борми?

    Ҳозирда анор ҳосилини йиғиб олингандан кейин минерал ва ё бошқа ӯғит бериладими?

    Данаксиз анор данакли анорнинг олдига экилса, чангланиб данакли анорга айланиб қоладими?

    Томлатиб суғориш йӯли билан анор боғи яратилганлар борми?
    Анорни кӯмиш ӯрнига бошқа алтернатив, кам меҳнат талаб қиладиган йӯли борми?

    Умид қиламизки, сиз учун бу қўлланма фойдали бўлади. Видеода берилмаган саволларни ҳам бошқа мутахассис билан уюштирган суҳбат орқали сизга тақдим этамиз насиб қилса.

    ЗАҲМАТКАШ ВА САҲОВАТЛИ ДЕҲҚОНУ БОҒБОНЛАРИМИЗГА, УМУМАН, НАБОТОТ ОЛАМИГА МЕҲР ҚЎЙГАН ИНСОНЛАР УЧУН

    Мутахассислар @bogbonlar

    Фейсбукда

    Телеграмдаги каналимиз: https://t.me/bogdorchilik

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.