Пойтахтимизда “Суд тиббиёти фанининг ҳозирги ривожланиш босқичида ашёвий далилларнинг суд-тиббий экспертизаси

0
Minzdrav
Minzdrav11617

    Пойтахтимизда “Суд тиббиёти фанининг ҳозирги ривожланиш босқичида ашёвий далилларнинг суд-тиббий экспертизаси” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Тожикистондан келган соҳа олимлари иштирок этяпти.

    Анжуман ашёвий далилларни суд-тиббий экспертизадан ўтказиш, хусусан, молекуляр-генетик экспертиза борасида тажриба алмашишга бағишланган.

    Тадбирда суд-травматология, криминология, токсикология муаммолари, тўсатдан ўлим ҳолларида суд-тиббий экспертиза ўтказиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Анжуманда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва Россиянинг Суд-тиббиёт экспертизаси маркази ўртасида меморандум имзоланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.