Оилавий томоша «Қор Маликаси» мюзикли

314
myticketuz
myticketuz14

    Сизни мамнуният билан 24, 25, 26 декабрь ва 8,9,10 январь кунлари «Истиқлол» Санъат саройида намойиш этиладиган оилавий янги йил томошаси – «Қор Маликаси» мюзиклига таклиф қиламиз.
    Оилавий томоша учун мўлжалланган «Қор Маликаси» мюзикли – бу Ўзбекистондаги дастлабки йирик мусиқали, театрлаштирилган шоу. Унинг сюжетига Г. Х. Андерсеннинг ҳамма учун севимли қишки эртаги асос қилиб олинган. Муаллифлик қўшиқларнинг жонли ижроси, ёрқин рақслар, серҳашам саҳна ва нафис либослар ҳақиқий янги йил мўъжизаси кайфиятини беради ва томошабинда мафтункор саҳна асаридан завқланиш ҳиссини уйғотади.
    Ролларда: Сардор Милано, Света Сайдиева (Саида), Жасур Мирсоатов, Шуҳрат Турдихўжаев, Ҳасан Солиҳов, Сабина Асанова, Жаҳонгир Қодиров, Сабина Турсунова, Анна Гуржиева ва бошқалар.
    Томошага чипталарни «Истиқлол» Санъат саройи кассаларидан ёки Click, UZCARD, PayMe, UPay, Woy-Wo тўлов тизимлари орқали харид қилишингиз, шунингдек myticket.uz сайтида буюртма қилишингиз мумкин. Буюртма қилинган чипталарнинг умумий нархи 200 000 сўмдан ошган ҳолда, Тошкент шаҳри бўйлаб чипталар текинга етказиб берилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.