Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказида

0
Minzdrav
Minzdrav11584

    Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказида ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан бирга акушерлик ва гинекология соҳаси учун малакали кадрлар ҳам тайёрланмоқда.

    Хусусан, ҳозирда марказнинг кадрларни тайёрлаш бўлимида гинекология, болалар ва ўсмирлар гинекологияси ва неонатология йўналишларида 82 нафар клиник ординатор таҳсил оляпти.

    Муассасада замонавий ўқув технологиялари билан жиҳозланган симуляцион марказ ҳам фаолият юритиб, у ерда бўлажак мутахассислар ўзларининг амалий кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.