Бош прокуратура оммавий тартибсизликлар тафсилотларини очиқлади

4
Minzdrav
Minzdrav11503

    АОКАда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган оммавий тартибсизликлар оқибатлари ҳақида маълумот берилди.

    2022 йил 2 июль куни соат 14:45 да Нукус туманидан тахминан 300 нафар шахс Нукус шаҳар томон ҳаракатланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, Нукус шаҳридаги блок постда хизмат олиб бораётган 50 нафар Миллий Гвардия ходимининг махсус воситаларини (рация, дубинка, каска, шовқинли граната, ҳимоя қалқони) қўлга киритган.

    Шу куни Хўжайли туманидаги ҳарбий постга номаълум шахслар томонидан хужум уюштирилиб, қурол яроқ тортиб олинган.

    «Нукус халқаро аэропорти»га, Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланувчи Реабилитация марказига, Нукус шаҳар ИИБ биносига ҳужумлар уюштирилган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.