Bobur. Chun falak qoʻymas meni bir lahza vasl ayyomida (gʻazal)

168
ziyouz
ziyouz23486

    Чун фалак қўймас мени бир лаҳза васл айёмида,
    Тонг йўқ, эй бемеҳр, агар ўлсам фироқинг шомида.

    Эй кўнгул, юзин кўруб, зулфи паришонин соғин,
    Шоми хижрондин таваҳҳум айла васл айёмида.

    Зулфидаким маскан эттинг, кўр занахдон чохини,
    Воқиф ўлғилким, эрурсен аждаҳонинг комида.

    Ғунчадек оғзинг ғами кўнглумда гар йўқ, бас недур
    Чок кўнглум хайъати гул ғунчаси андомида?

    Ёрнинг пайғоми еткач, топти жон фарсуда тан,
    Исо эъжози магар музмардурур пайғомида?

    Бобур, ул гул зулфи остинда эмастур холлар,
    Жон қушин сайд айлар учун доналардур домида.

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.