Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан

2
Minzdrav
Minzdrav0939

    Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда тиббиётни ҳар бир хонадонгача яқинлаштиришга доир янги лойиҳа ижросига киришган.

    Унга мувофиқ, пойтахтнинг 12 та туманида 170 та маҳалла тиббиёт пункти барпо этилади. Натижада 540 минг нафар аҳоли ўз яшаш ҳудудига янада яқин манзилда бирламчи тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

    Мазкур лойиҳага Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинган. Туманнинг Собиробод маҳалласида ўрнатилган “мини-поликлиника” барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар билан жиҳозланган.

    Икки койкали, соат 8:00дан 20:00 гача ишловчи мазкур “кундузги стационар”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.

    Юқоридаги видеолавҳада ушбу янги лойиҳанинг аҳамияти ва самараси ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.