Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази

3
Minzdrav
Minzdrav11655

    Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази дунёнинг кўплаб нуфузли тиббиёт муассасалари ва олийгоҳлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

    Ушбу ҳамкорлик доирасида яқинда марказга Россия Федерацияси Марказий давлат тиббий академияси профессори, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг тиббий илмий-ўқув маркази бош илмий ходими Андрей Львов ташриф буюрди.

    Тажрибали мутахассис марказнинг Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий филиалларида 120 нафардан ортиқ беморларни кўрикдан ўтказиб, уларга тегишли маслаҳатлар берди. Шунингдек, таниқли профессор томонидан марказ мутахассислари учун маҳорат дарслари ва ўқув семинарлари ҳам ташкил этилди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.