Сурхондарё — Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидан бири

2
Minzdrav
Minzdrav11522

    Сурхондарё — Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидан бири.

    Вилоятдаги 14 та туман ва 1 та шаҳарда истиқомат қилиб келаётган 2,5 миллиондан зиёд аҳоли учун 161 та бирламчи тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда.

    Сўнгги йилларда ҳудудда соғлиқни сақлаш тизимини аҳолига янада яқинлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамровини ошириш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Бироқ соҳада ҳали ечимини кутаётган масалалар йўқ эмас.

    Дастлаб Қашқадарё ва Наманганда бошланиб, эндиликда Сурхондарёда бўлиб ўтаётган соғломлаштириш акцияси ана шу муаммо ва камчиликларни самарали бартараф этиш мақсадида ташкил этилмоқда.

    Юқоридаги видеолавҳа Термизда бўлиб ўтаётган акция доирасидаги сайёр тиббий қабул жараёни ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.