Тошкент силга қарши курашиш масалаларига бағишланган нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилди

2
Minzdrav
Minzdrav11644

    Пойтахтимизда «БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

    ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, «STOP TB Ҳамкорлик» ташкилоти ижрочи директори Лучика Дициу, мамлакатимиз ҳамда 13 та хорижий давлатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этган тадбирда сил касаллигига қарши курашиш самарадорилигини ошириш бўйича истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.