ССВ: Республика перинатал марказида Тошкент туманилик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди

3
Minzdrav
Minzdrav11789

    Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак (1 ўғил, 3 қиз) фарзандли бўлди.

    Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун барча зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1622 граммлик бир нафар ўғил, 1330, 1510 ва 1370 граммлик уч нафар қиз чақалоқ дунёга келди.

    Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

    Бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.