Бугун пойтахтимизда нейрохирургия йўналишидаги янги жарроҳлик усулларини Ўзбекистон тиббиётига татбиқ этишга бағишланган халқаро

2
Minzdrav
Minzdrav11507

    Бугун пойтахтимизда нейрохирургия йўналишидаги янги жарроҳлик усулларини Ўзбекистон тиббиётига татбиқ этишга бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман бошланди.

    Унда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Германия, Англия, Италия, Туркия, Канада, Хитой, Исроил, Россия, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Вьетнам ва Қозоғистон каби давлатлардан келган етакчи олим ва экспертлар қатнашмоқда.

    Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова кириш сўзи билан очиб берди.

    Анжуманда тутқаноқ, инсульт, бош мия ўсмалари, бош мия қон чигаллари, орқа мия ва умуртқа касалликларини илғор амалиётлар ҳамда янги жарроҳлик усуллари ёрдамида даволаш ва олдини олиш бўйича ўзаро фикр алмашилмоқда.

    Шунингдек, нейрохирургик касалликлар туфайли келиб чиқаётган ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш, ўзбекистонлик мутахассислар билан бирга, юртимизда янги жарроҳлик амалиётларини бажариш каби масалалар муҳокама этилиши кўзда тутилган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.