Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Тиббиёт тизимини молиялаштириш ва стратегик харидлар назарияси асослари” мавзуида семинар

4
Minzdrav
Minzdrav11556

    Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Тиббиёт тизимини молиялаштириш ва стратегик харидлар назарияси асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтмоқда. Унинг ташкилотчилари — ЖССТ, вазирлик, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ҳамда Давлат тиббий суғурта жамғармаси.

    ЖССТ соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича халқаро маслаҳатчиси Александр Кацага иштирокидаги семинарда Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда жамғарма вакиллари иштирок этмоқда.

    Икки кунлик семинарда соҳани молиялаштириш тизими, тиббий кафолатлар дастури, стратегик харидлар тизими, стационар ёрдамни молиялаштиришдаги ёндашув, соҳада ахборот тизимларининг ўрни каби мавзулар қамраб олинади.

    Маълумот учун: Александр Кацага ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлиб, Россия, Эстония, Албания, Озарбайжон, Гана, Чили, Қозоғистонда соғлиқни сақлашни молиялаштиришда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.