МЕНИ ТОП! МЕНИ ИСТА АГАР ТОПСАНГ

2
ROVITALK
ROVITALK05

    Эй одам фарзанди!
    Фақатгина мендан сўра, мени топ. Билгинки, қалблар фақат Аллохни эслаганда ором топар.

    Қалбда бир бўшлиқ бор.
    Бу бўшлиқни молу-дунё тўлдиролмайди. Ўйин-кулги асло тўлдирмайди. Хатто куч-қувват хам тўлдира олмайди. Бу қалбни иймонга эҳтиёжи бор.

    Қалбларга қараб Аллох шундай деди:
    Кимки мени эсламоқдан юз ўгирса, унга мутлақо торлик хаёти бордир ва қиёматда кўзларини кўр холда тирилтирурмиз.

    Кўп инсон ўзининг ноқис борлиғини севишга мубталодир ва қиладиган ишларига мухаббат қўйган.

    Ҳолбуки мавжудликнинг асоси Аллохнинг қоидаларига бўй суниш ва бурганларини амалга оширишдадир.

    Қайтарганлари устида ўлиб, буюрганлари остида яшашликдир.

    Борлиқнинг асоси, Аллохга яқинлик, келажакнинг асоси эса, хайрли авлод тарбиялаб вояга етказишдир.

    Эй одам фарзанди. Мени иста, мени топ. Агарда мени топсанг, ҳаммасини топган бўласан. Агарда мени йўқотсанг, ҳаммасини йўқотасан.

    Мен сенга ҳамма нарсадан ҳам яқинроқман. Агарда кўзларинг бизнинг гузаллигимизни кўра олса, шу ондан биздан бошқасига юз
    бурмас. Агарда қулоқларинг бизнинг гўзал хитобимизни эшитса, сендан кибр пардаси кўтарилар ва биз томонга келасан.

    Агарда ишқимиз шаробидан бир томчи ичсанг, бизнинг мухаббатимизга қурбон бўлганлардан узр сўрайсан. Агарда биз томондан бир шаббодамиз сен томон эсса, бизга яқин бўлиш учун, ўлишни истаб қоласан.

    Эй одам фарзанди!
    Мени иста, мени топ.
    Агарда мени топсанг, ҳамма нарсани топасан.

    RoviTalk – Ўзимдан Ўзимгача бўлган йўл..

    Telegram: https://t.me/rovitalk
    Instagram: https://www.instagram.com/muslimholdarov

    Hakan Baştürk’e özel teşekkürler. Bilgiler onun sayfasından alınmıştır.
    @hakanbasturk

    Telefon: 971320066; 970001166;

    https://www.rovitalk.uz

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.