Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги старт олди

0
Minzdrav
Minzdrav11507

    Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги старт олди. Ҳафталик доирасида ўзбек ва америкалик мутахассислар иштирокида операциялар, маҳорат дарслари, тиббий таълим борасида фикр алмашинувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

    Ҳафталик доирасидаги илк тадбирлардан бири Болалар миллий тиббиёт марказида бўлди. Муассасага АҚШнинг Тенесси давлат университети клиникасидан ташриф буюрган кардиохирург, реаниматолог, анистезиолог каби қатор мутахассисликдаги 18 нафар америкалик шифокор марказ мутахассислари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиётлари ва маҳорат дарслари ўтказмоқда.

    ССВ Матбуот хизматининг юқоридаги видеолавҳаси шу ҳақда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.