Uzbekistan Airways томонидан «Ҳаж-2024» мавсумига 124 та чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши режалаштирилган

16
muslimuz
muslimuz1411995

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда (https://www.facebook.com/aoka.uz...077479756754456/) “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.

    Uzbekistan Airways“нинг “Ҳаж-2024” дастури доирасидаги барча авиақатновлари Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

    Таъкидлаш жоизки, республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар иссиқ нонушта билан таъминланади.

    Парвоз давомида эса Ўзбекистон Мусулмонлари идораси талабларини (https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/44096) инобатга олган ҳолда тайёрланган махсус таомлар тарқатилади.

    Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Sales филиали томонидан Ўзбекистондан Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш даврида кассирларнинг кечаю кундуз ишлаши ташкил этилган (https://telegra.ph/Uzbekistan-Ai...shtirilgan-05-22).

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.